Ўзбек театри Хитойда концерт берди – фото

Эндиликда Хитойда “Ўзбек театри кунлари” ташкил этилади, гала-концертлар ҳамда турли ҳамкорлик учрашувлари ташкил этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. 21-22 май кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоаси Хитойнинг Пекин шаҳрига гастроль сафари билан борди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
100 дан ортиқ театр ижодкорлари гастроль сафарида Хитой маданияти, миллий театр санъати, созандалик сирлари билан танишишди.
Сафар чоғида Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов билан Хитой миллий опера театри бош директори Лю Юнчжи, директор ўринбосари Ли Даньян билан учрашув ўтказилди. Унда икки томонлама ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида келишув меморандуми имзоланди.
Эндиликда Хитойда “Ўзбек театри кунлари” ташкил этилади, гала-концертлар ҳамда турли ҳамкорлик учрашувлари ташкил этилади.
Пекин шаҳридаги “Beijing Opera Housе” театрида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри оркестрининг симфоник концерт дастури намойиш этилди. Дастурдаги ўзбек ҳамда жаҳон классик мусиқасидан ўрин олган сара асарлар барчани лол қолдирди.