ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Навоий вилоятидаги Зарафшон миллий табиат боғида иккита Бухоро буғуси туғилди, дея хабар берди Табиат ресурслари вазирлиги.
Қайд этилишича, айни дамда иккита буғу боласи назоратга олинган.
© Министерство природных ресурсов Республики Узбекистан
Табиат ресурслари вазирлиги томонидан Бухоро буғулари яшаш ареаллари, уларнинг популяцияси мониторинги олиб борилмоқда.
© Министерство природных ресурсов Республики Узбекистан
Шунингдек, ушбу ноёб турдаги жонзотларнинг муҳофазасини таъминлаш ва янада кўпайтириш бўйича "Қуйи Амударё" давлат биосфера резерватида, "Қизилқум" давлат қўриқхонасида, "Зарафшон" миллий табиат боғида чора-тадбирлар амалга ошириб борилмоқда.
© Министерство природных ресурсов Республики Узбекистан
Маълумот учун, хонгул ёки Бухоро буғуси– жуфт туёқлилар туркумининг буғулар оиласига мансуб бўлган сут эмизувчи ҳайвонларнинг кенжа тури ҳисобланади. Бу тур Ўзбекистон Қизил Китобига ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхатига йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур мақоми билан киритилган.