Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

АҚШда Украина учун жуда ёмон хабар эълон қилинди

Киевни молиялаштириш АҚШда давлат қарзи бўйича суд жараёни туфайли кечиктирилди – Hill.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. АҚШда давлат қарзи чегараси билан боғлиқ жараёнлар туфайли Украинага ҳарбий ҳомийлик ва молиялаштириш вақтинча номаълум муддатга тўхтатилиши мумкин, деб ёзади Hill.
“Қонунчиларнинг таъкидлашича, давом этаётган қарз чегарасининг боши берк кўчага кириб қолиши ва Украинанинг бўлажак қарши ҳужуми натижасида юзага келадиган оқибатлар молиялаштиришнинг навбатдаги босқичи бўйича жиддий музокараларни тўхтатиб қўйган”, — дейди шарҳловчи Бред Дресс.
Унинг қўшимча қилишича, пайшанба куни Пентагон ҳисоб-китобларда қўшимча 3 млрд $лик хатони аниқлаган, аммо қолган маблағ 14 млрд $дан кам. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, бу маблағ Киев учун сентябргача давом этиши мумкин.
Бундан ташқари, вакиллар палатаси аъзоси Билл Китингнинг айтишича, Киевнинг молиялаштириш давом этиши қарши ҳужумнинг муваффақиятига боғлиқ бўлади. Шу билан бирга, унинг фикрича, Украина “яқин келажак учун етарли маблағга эга”.
Январ ойида давлат қарзи миқдори 31,381 трлн $ни ташкил этди. Энди Оқ уй Конгрессдан бу лимитни ҳеч қандай шартларсиз оширишни талаб қилмоқда, аммо республикачилар кўпчиликни ташкил этувчи Вакиллар палатаси бу харажатларни қисқартириш зарурати билан боғламоқда.