ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Душанба куни Россия Думаси кенгаши Польшага қарши иқтисодий чора-тадбирлар, жумладан, Польша юк автомобилларининг Россия ҳудуди орқали транзитини таъқиқлаш масаласини кўриб чиқади. Ушбу таъқиқ кучга кирган тақдирда Польша тахминин 8,5 миллиард евро зарар кўради. Бу ҳақида Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
"Бугунги кунда Польшага Россиядан фойда олишни тақиқлаш тўғри бўларди: Польша юк машиналарининг мамлакатимиз ҳудуди орқали ўтишини тўхтатиш, улаш ташиётган транзит юкларни Россия юк машиналарига қайта юклаш керак. Бунда бизнинг фуқароларимиз транспортдан пул ишлаб олади, Польша эса эса тахминан 8,5 миллиард евро зарар кўриши мумкин”, - деб ёзди Вячеслав Володин ўзининг телеграм-каналида.
Володин бугунги Польша давлати фақат Россия шарофати билан мавжуд эканлигини эслатиб ўтди. Бироқ Польша ўз тарихини инкор қилган ҳолда уни Германиядан озод қилган Совет аскарлари ёдгорликларни бузиб ташламоқда, рус мактабларини ёпиб ташламоқда ва бу билан ўз "тарихини рад этмоқда".
Ваҳоланки, СССР Иккинчи жаҳон урушидан кейин Польшани тиклаш ва ривожлантириш мақсадида 800 дан ортиқ саноат, энергетика ва транспорт объектларини қурган ва бунинг учун (бугунги ҳисоб-китобларга кўра) 750 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.
"Умумий тарихдан воз кечиб, аскар ва офицерларимиз хотирасини таҳқирлаб, Польша Иккинчи жаҳон уруши натижасида қўлга киритилган ҳудудларни қайтариб бериши ва мамлакатимизга уруш ва урушдан кейинги йилларда сарфланган маблағларни қоплаши керак", - деди Володин.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Польша Иккинчи жаҳон уруши йилларида Польшани озод қилиш вақти қурбон бўлган совет аскарлари шарафига ўрнатилган ёдгорликларни бузиб ташлади. Бир неча кун олдин эса Варшавадаги Россия элчихонаси тасарруфида бўлган рус мактаби биносини эгаллаб олди.
Шунингдек, Польша Иккинчи жаҳон урушида етказилган зарар учун Германиядан 1,3 триллион долларга яқин репарация талаб қилмоқда. Ушбу давлат раҳбарияти сўзларига кўра, Германия билан муваффақиятга эришилганидан сўнг, улар Россиядан ҳам репарация талаб қилишни режалаштирган. Германия ва Россия амалдорлари Польшанинг ушбу талабларини "сиёсий фантазия"лар деб аташмоқда.