ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Қирғизистонда фуқаролардан чегарадан ўтишда пул ундириб келган мамлакат чегара хизмати ҳарбийлари қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар қилди, деб ёзади Мусофир/Мигрант Telegram-канали.
Хабарга кўра, "Қайтпас" ва "Ўтукчу" назорат-ўтказиш пунктлари ходимлари чегарадан ўтаётган одамларни атайлаб чорасиз вазиятга солиб, мунтазам равишда пора ундиришган.
Хусусан, улар Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасидан муаммосиз ўтиш учун 1000 сомгача (тахминан 130 минг сўм) пул талаб қилишган.
16 май куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бу пунктларда тинтув ўтказган ва тўрт ҳарбий хизматчини қўлга олган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.