Ўзбекистон велопойгачилари халқаро мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Умумжамоа бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1-ўринни эгаллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Жорий йилнинг 17-20 май кунлари Эронда “Tour of Marand” халқаро кўп кунлик мусобақаси бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон терма жамоаси велосипедчилари муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Тўрт босқичда бўлиб ўтган мусобақалар натижасига кўра, биринчи босқичда:
1-ўрин Светков Никита;
2-ўрин Тахиров Диёр.
Иккинчи босқичда:
1-ўрин Светков Никита.
Учинчи босқичда:
1-ўрин Светков Никита;
3-ўрин Тахиров Диёр.
Тўртинчи босқичда:
жамоа аъзолари кучли ўнликда якунлашди.
Умумий ҳисобда 4 босқичли мусобақа якуни бўйича терма жамоа аъзоси Светков Никита мутлақ ғолиб деб топилди. Тахиров Диёр иккинчи ўринни қўлга киритди.
Умумжамоа бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1-ўринни эгаллади.