Наманган гулларга бурканди – фото

Фестивалга қўшни Қирғизистондан 5839 нафар, Қозоғистондан 283 нафар ва Тожикистондан 149 нафар сайёҳ ташриф буюрди.
Sputnik
НАМАНГАН, 22 май — Sputnik. Наманганда шаҳрида 62-халқаро гуллар фестивали ўтказилмоқда. Шаҳар марказидаги Бобур номидаги истироҳат боғи, шаҳар кўчалари гуллар билан безатилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар бермоқда.
Жами 3000 турга яқин 36 млн туп гуллар экилди. Улар орасида чучмома, сафсар, чиннигул, атиргул, момақаймоқ, хина гуллари ва бошқа гуллар бор.
Фестивалга қўшни Қирғизистондан 5839 нафар, Қозоғистондан 283 нафар ва Тожикистондан 149 нафар сайёҳ ташриф буюрди.
Шу билан бирга, Россия, Хитой, Туркия, Бангладеш, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан меҳмонлар келди.
1 ой давом этадиган фестивалда Ўзбекистон ва Россия қўл жангчилари ўртасида бешга-беш халқаро турнири ўтказилади. Шунингдек “Талант шоу”, “Иллюзия шоу”, Жаҳон кино ҳафталиги, Халқаро этноспорт фестивали, Ўзбекистон халқ бахшиларининг жонли айтишувлари, вилоят палов чемпионати, “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилади.