ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ ҳам таркибига кирувчи Озарбайжон ҳудудий яхлитлигини тан олишга тайёрлигини маълум қилди, бироқ арман аҳолиси хавфсизлиги таъминланган шарт-шароитларда. Бу ҳақда у матбуот анжумани чоғида маълум қилди.
“Арманистон Озарбайжоннинг 86,6 минг квадрат километр ҳудудини тан олади ва Озарбайжон Арманистоннинг 29,8 минг квадрат километр ҳудудий яхлитлигини тан олишга тайёрлигидан келиб чиқади. Озарбайжоннинг 86,6 минг квадрат километри Тоғли Қорабоғни ҳам ўз ичига олади, бироқ шуни ҳам таъкидлаш зарурки, Тоғли Қорабоғдаги арманларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлик масаласи Боку- Степанакерт форматида муҳокама қилиниши лозимлиги ҳақида гапиряпмиз”, - деди Пашинян.
Арманистон бош вазири Ереван бундай музокаралар бўлиши ўтиши учун халқаро кафолатларни кутишини қўшимча маълум қилди.