ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Россия Федерациясининг Қозон шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Баҳром Мендибоев бошчилигидаги мураббийлар штаби ушбу йиғинга 18 нафар спортчини жалб қилган. Таркибда Олимпиада ва жаҳон чемпионлари қатори ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам бор.
Машғулотлар 10 июнга қадар давом этади. Қозонга йўл олган спортчилар таркиби:
Адҳамжон Эргашев;
Достон Ёқубов;
Муҳаммадқодир Тоштемиров;
Суннатилла Ўсаров;
Шарофиддин Амриддинов;
Руслан Нурудинов;
Акбар Жўраев;
Рустам Жангабаев;
Оғабек Нафасов;
Оғабек Тўхтаев;
Сарвар Зафаржонов;
Диёрбек Рўзметов;
Нигора Сувонова;
Ригина Адашбаева;
Турсуной Жабборова;
Жамила Панфилова;
Шаҳлохон Абдуллаева;
Гулшода Дадамирзаева.