НАМАНГАН, 21 май — Sputnik. Наманганда ўтказилаётган 62-халқаро гуллар фестивалида гулли либослар тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
© Достонбек Раҳматуллаев/Sputnik
© Достонбек Раҳматуллаев/Sputnik
Унда ипак, атлас, шойи, оқ адрас каби матолардан миллий либослар тақдим қилинди. Либосларда лола, атиргул, нилуфар гули, тоғ гуллари, атлас нақши туширилган.
© Достонбек Раҳматуллаев/Sputnik
© Достонбек Раҳматуллаев/Sputnik
Дастурдан шаҳар маркази кўчалари бўйлаб гулли либослар иштирокидаги “Fashion street shou” ўрин олган. Халқаро ҳунармандлар ярмаркаларида мазкур либосларнинг кўргазмалари ўтказилади ҳамда савдо стендлари ташкил этилади.
© Достонбек Раҳматуллаев/Sputnik
© Достонбек Раҳматуллаев/Sputnik
Бугун Наманган шаҳри марказида жойлашган Бобур истироҳат боғида 62-халқаро гуллар фестивалининг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирларда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Озарбайжон каби 52 та мамлакатдан меҳмонлар иштирок этмоқда.
© Достонбек Раҳматуллаев/Sputnik
© Достонбек Раҳматуллаев/Sputnik
Фестиваль дастуридан халқаро ҳунармандлар ярмаркалари, лазер ва дрон шоулар, вилоят мусиқали драма театрининг спектакллари, шоу концертлар ўрин олган.
© Достонбек Раҳматуллаев/Sputnik
© Достонбек Раҳматуллаев/Sputnik
© Достонбек Раҳматуллаев/Sputnik