НАМАНГАН, 21 май — Sputnik. Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали “Автомобиллар паради” билан бошланди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Унда 200 дан ортиқ автомобиллар 30 000 турга яқин гуллар билан безатилди.
Наманган халқаро аэропортидан Бобур истироҳат боғи қадар 3 км лик кўча йўллари бўйлаб парад уюштирилди.
Гуллар билан безатилган автомобиллар орасида Волга 3102, Газ 24, Запорожец, Победа, Исузу, Картинг, Спарк, Кобальт, Тико, Газ 69 каби авто машиналарни кўриш мумкин.
“Автомобиллар паради” Наманган шаҳри кўчалари бўйлаб бир кун давомида ташкил этилади.
Халқаро гуллар фестивалига 52 мамлакатдан хорижий меҳмонлар ва сайёҳлар ташриф буюрган.