Медведев Маскни Артёмовскка таклиф қилди

Медведев Маскнинг ўтган йилги твитига жавоб бериб, уни Артёмовскка таклиф қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев америкалик тадбиркор Илон Маскни Артёмовскка таклиф қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Ўтган йилнинг октябрь ойида Медведев Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Лиз Трасснинг истеъфога чиқиш қарорига изоҳ бериб, “Twitter”да “Хайр- хайр, табриклайман латук” деган хабарни қолдирган эди.
Маск Медведевнинг ҳазилини юқори баҳолаб, бу хабарга муносабат билдирди. Шу билан бирга, америкалик миллиардер Россиянинг Артёмовскда ишлари “қандай кетаётганини” сўради.
“Илон Маск, сен мендан Бахмут ҳақида сўраган эдинг... Кел, ўзинг кўр!”, деб ёзади Медведев ўзининг Twitter саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 20 май куни тушда Россия кучлари Артёмовскни (Бахмут) тўлиқ назорат остига олди. Артёмовск ДХРнинг Киев назорати остидаги қисмида, Горловка шаҳридан шимолда жойлашган. Бу Донбассдаги Украина қўшинлари гуруҳини таъминлаш учун муҳим транспорт марказидир. Шаҳар атрофида саккиз ойдан ортиқ вақтдан бери шиддатли жанглар давом этмоқда.