ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон U-20 терма жамоа аъзолари Аргентинага қарши баҳс олиб борди.
Учрашув 2:1 ҳисобида Аргентина фойдасига ҳал бўлди.
Голларга Маҳмуд Маҳамаджонов, Алехо Велиз, Валентин Карбони муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, турнир 20 майдан 11 июнгача давом этади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари Аргентинадан ташқари, Янги Зеландия ва Гватемала терма жамоалари билан ҳам тўп суради. Турнирнинг гуруҳ босқичида жами 24 давлатдан ёшлар терма жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон “А” гуруҳидан жой олди. Биринчи босқичда республика терма жамоаси Аргентина, Гватемала ва Янги Зеландиядан келган рақиблар билан куч синашади. Гуруҳ ўйинлари натижаларига кўра, 16 нафар энг яхши жамоа чемпионатнинг кейинги босқичига йўл олади.