Ўзбекистонлик боксчилар Хабаровскдаги халқаро хотира турнирида қатнашади

Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс фахрийси Константин Коротков хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. 22-28 май кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс фахрийси Константин Коротков хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир ўтказилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари вакиллари ҳам иштирок этишади, деб хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Терма жамоа мазкур халқаро турнирда қуйидаги таркибда қатнашади:
Аёллар:
-50 кг: Сабина Бобоқулова;
-50 кг: Феруза Казакова;
-54 кг: Нигина Ўктамова;
-57 кг: Ситора Турдибекова;
-60 кг: Райҳона Қодирова;
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова;
-75 кг: Азиза Зокирова.
Мураббийлар: Элшод Расулов, Темур Ахбаев.
Эркаклар:
-54 кг: Қодир Ахтамов;
-54 кг: Давлатбек Аъзамов;
-63,5 кг: Жамшидбек Сиддиқов;
-67 кг: Бекзод Ҳамидов;
-67 кг: Жавлонбек Йўлдошев;
-71 кг: Аман Консбеков;
-75 кг: Алишер Аюбов;
-75 кг: Суҳроб Кайимов;
-80 кг: Одилжон Аслонов;
-92 кг: Амиршоҳ Самадов.
Мураббийлар: Равшан Ходжаев, Алишер Тўйчиев.