ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоа таркибини маълум қилди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси.
Фотогалерея с сегодняшней тренировки молодежной сборной Узбекистана
© Пресс-служба Ассоциации футбола Узбекистана
Терма жамоа таркиби:
Отабек Боймуродов,
Асрорбек Кенжаев,
Эдем Неманов,
Абдуқодир Хусанов,
Маҳмуд Махмаджонов,
Сайдафзалхон Ахроров,
Жахонгир Урозов,
Абубакир Ашуров,
Диёр Ортиқбоев,
Иззатило Пўлатов,
Зафармурод Aбдурахматов,
Бехруз Асқаров,
Шерзод Эсанов,
Шахзод Рахматуллаев,
Шахзод Aкрамов,
Нодирбек Абдураззақов,
Аббосбек Файзуллаев,
Умарали Рахмоналиев,
Шахзод Нематжонов,
Пўлатхўжа Холдорхонов,
Рустам Турдимуродов.
Эслатиб ўтамиз, U20 Жаҳон чемпионати 20 майдан 11 июнга қадар Аргентинада бўлиб ўтади. Турнирнинг гуруҳ босқичида жами 24 давлатдан ёшлар терма жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон “А” гуруҳидан жой олди. Биринчи босқичда республика терма жамоаси Аргентина, Гватемала ва Янги Зеландиядан келган рақиблар билан куч синашади. Гуруҳ ўйинлари натижаларига кўра, 16 нафар энг яхши жамоа чемпионатнинг кейинги босқичига йўл олади.