ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Тошкентнинг марказий кўчаларида автомобиллар ҳаракатланиши учун қимсан чекловлар бўлади, бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.
Амир Темур шоҳкўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чораҳаси ва шоҳкўчанинг Алишер Навоий кўчасига бўлган оралиғида автомобиллар ҳаракатланиши учун қимсан чекловлар бўлади.
Карта
© Хокимият города Ташкента
Айни кунларда "Ҳудудий электр тармоқлари"нинг Тошкент шаҳар филиали томонидан реконструкция ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан Амир Темур шоҳкўчаси бўйлаб янги электр тармоғи қурилиши давом этмоқда.