Ўзбекистон — Аргентина ўйинини қаерда жонли эфирда томоша қилиш мумкин?

Жаҳон чемпионатини U-20 терма жамоа аъзолари Аргентинага қарши баҳс билан бошлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Бугун Аргентинада футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионати бошланади. Ўзбекистон Аргентинага қарши 21 майга ўтар кечаси соат 02:00да майдонга тушади.
Жаҳон чемпионатини U-20 терма жамоа аъзолари Аргентинага қарши баҳс билан бошлайди.
Узбекистан — Аргентина
Ўзбекистон Аргентинага қарши тўлиқ кўк либосда ўйнайди, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.
Узбекистан — Аргентина
Жаҳон чемпионатини "Uzreport" телеканали орқали жонли эфирда кўриш мумкин бўлади. Шунингдек, ФИФА сайти орқали ҳам жонли эфирга узатилади.
Учрашувда бош ҳакам сифатида Франсуа Летексие (Франция) ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Сирил Муне ва Меҳди Раҳмуни ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Боу Абдулазизга (Жанубий Африка) топширилган.
Турнир 20 майдан 11 июнгача давом этади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари Аргентинадан ташқари, Янги Зеландия ва Гватемала терма жамоалари билан ҳам тўп суради.
Ўйинлар жадвали:
23 май - Ўзбекистон - Янги Зеландия;
27 май - Ўзбекистон - Гватемала.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг гуруҳ босқичида жами 24 давлатдан ёшлар терма жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон “А” гуруҳидан жой олди. Биринчи босқичда республика терма жамоаси Аргентина, Гватемала ва Янги Зеландиядан келган рақиблар билан куч синашади. Гуруҳ ўйинлари натижаларига кўра, 16 нафар энг яхши жамоа чемпионатнинг кейинги босқичига йўл олади.