Арабистон ярим оролидан қадимий чизмалар топилди

Чўлдан топилган чизмалар монолитларга ўйиб ишланган. Уларда чўлда тош деворлардан қурилган бинолар схемаси акс этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Археологлар Арабистон ярим оролида 8000 йиллик чизмаларни топишди, дея хабар берди РИА Новости.
Чизмалар монолитларга ўйиб ишланган. Уларда чўлда тош деворлардан қурилган бинолар схемаси акс этган. Тахминларга кўра, улар ҳайвонлар учун даҳлиз ва тузоқ сифатида қурилган.
“Чўл варраги” кўринишидаги чизмалар тахминан юз йилдан бери маълум. Аэротасвир ривожлана бошлаганида тузилмалар пайқаш бошланди.
Одатда бундай бинолар катта майдонларга эга бўлади. Иккита футбол майдонининг катталиги бўлиши мумкин. Уларнинг ҳаммасини ердан кўриб бўлмайди.
Тадқиқотда топилма технологиянинг ривожланиши туфайли юз берди - сунъий йўлдошлардан олинган фотосурат пайдо бўлди.
Шундай қилиб, Жибал ал-Хашабиядаги (Иордания) монолитда - ундан 2,3 километр узоқликда жойлашган даҳлизнинг чизмаси. Вади аз-Зиллятдаги (Саудия Арабистони) тузоқнинг диаграммаси 16,3 километр узоқликда жойлашган.
Ушбу чизмалар нима учун яратилганлиги номаълумлигича қолмоқда. Бир фаразга кўра, улар "чўл варрагини" яратиш учун ишлатилган. Бошқасига кўра, одамлар гуруҳи ов режасини муҳокама қилишлари мумкин эди. Кейин схема бўлажак ҳаракатларни мувофиқлаштиришда ёрдам бўлди.