Тошкентдаги айрим манзилларда иссиқ сув ўчирилади

Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги Д-600 мм катта сув тармоғини таъмирлаш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Тошкент шаҳри Миробод туманидаги айрим манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги Д-600 мм катта сув тармоғида таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.
Шу муносабат билан 22 май куни соат 9:00 дан 23 май соат 20:00 гача Миробод туманидаги қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади:
Миробод РУ-1; Нукус кўчаси, 1-пр. Катта Миробод, 7-тор Мироншоҳ, Авлиёота кўчаси, Госпитал даҳаси, Миробод, Катта Миробод, Авлиёота-Нукус, Афросиёб-Госпитал, Хонзодабегим, Ойбек, Туркистон, А.Темур, 1-тупик Нукус, Истиқбол, Шаҳрисабз, Т.Шевченко, Фидокор, Афросиёб, Чимкент, Буюк Турон, Кичик Бешёғоч, Г.Алиев, Якка Чинор, Бухоро, Матбуотчилар, Зарафшон, И.Каримов кўчалари.
Жами 388 та истеъмолчилар иссиқ сув таъминотидан вақтинча узилади.