Самарқандда ЙТҲ оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди

2004 йилда туғилган "Нурли маскан" мактаби ўқувчиси шифохонада вафот этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Самарқанд шаҳрида 59-сонли "Нурли маскан" мактабининг 19 ёшли ўқувчиси автобус уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Ҳодиса 13 май куни Рўдакий маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Беруний-Гагарин" йўналишидаги автомобиль йўлида рўй берган. “Isuzu” автобуси ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган 2004 йилда туғилган Қ.Д.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.
Тан жароҳати олган пиёда шифокорлар кўрсатган тиббий ёрдамларга қарамасдан, 15 май куни шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.