ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Москва ва Вашингтон ўртасида қурол назорати бўйича жиддий алоқалар олиб борилмаяпти, ҳуқуқий базанинг сўнгги қолдиқлари оёқ остидан сирғалиб кетмоқда, вазият жуда ачинарли, ва масъулият бутунлай АҚШ зиммасида. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Бир гуруҳ нуфузли республикачи сенаторлар АҚШнинг Стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномадан чиқиши ва мамлакат ядровий кучларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Конгрессга тақдим этди.
“Умуман олганда, қурол назорати ва стратегик барқарорлик масаласи нафақат Россия ва АҚШ, балки бутун дунё учун ниҳоятда муҳим мавзудир. Ва энди биз фақат афсус билан айтишимиз мумкинки, Москва ва Вашингтон ўртасида бу масалалар бўйича жиддий субстантив алоқалар олиб борилмаяпти”, - деди у.
Песков “бу соҳадаги халқаро ҳуқуқий базанинг сўнгги қолдиқлари оёғ остидан сирғалиб кетаётганини” таъкидлади.
"Вақт қисқармоқда, шунинг учун бу ерда вазият ачинарли. Ва бу ачинарли вазият учун жавобгарлик бутунлай Вашингтон зиммасида", - дея хулоса қилди у.