Ўзбекистон Хитой банки билан янги шериклик дастурини қабул қилади

Ўзбекистон ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Янги Шериклик дастурини қабул қилиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон тез кунларда Хитой банки билан янги шериклик дастурини қабул қилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюн иштирокидаги учрашувда маълум қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон билан ушбу нуфузли халқаро молия институти ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Встреча Шавката Мирзиёева и Президента Азиатского банка инфраструктурных инвестиций Цзинь Лицюня в рамках мероприятий второго дня государственного визита в КНР.
Кейинги йилларда банк билан муносабатлар жадал суръатда ривожланаётгани – инвестициявий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар портфели 2 миллиард доллардан ошгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Учрашувда қуйидаги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди:
Камбағалликка қарши курашиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш;
Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш;
Транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш;
Хусусий секторни ривожлантириш борасидаги дастурларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш.
Встреча Шавката Мирзиёева и Президента Азиатского банка инфраструктурных инвестиций Цзинь Лицюня в рамках мероприятий второго дня государственного визита в КНР.
Янги Шериклик дастурини тез фурсатда қабул қилиш ва йирик қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.