ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон билан қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича ҳукуматлараро битимни тасдиқлади.
Тегишли ҳужжат Озарбайжон президенти сайтида эълон қилинди.
Битим 2023 йил 24 феврал куни Тошкентда бўлиб ўтган Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳудудлари қўшма форуми йиғилиши доирасида имзоланган.
Жамғарманинг устав капиталининг бошланғич ҳажми 500 млн $ни ташкил этади, жамғарма капиталидаги Озарбайжоннинг улуши 75 %ни, Ўзбекистонники эса 25 %ни ташкил қилади.
Жамғарманинг асосий мақсади – қўшма лойиҳаларни, жумладан, учинчи мамлакатлардаги лойиҳаларни кредитлаш, янги иш ўринлари яратиш, Боку ва Тошкент ўртасидаги савдо айланмаси ва саноат кооперациясини мустаҳкамлашдан иборат.