Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари қўшма машғулотлари қандай ўтди — фото

Тошкент ҳарбий округининг "Ангрен" дала ўқув майдонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари махсус бўлинмаларининг ҳамкорлигидаги "Қалқон-2023" махсус-тактик ўқувларининг асосий фазаси бўлиб ўтди.
Sputnik
1 / 10

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари қўшма машғулотларини ҳар икки мамлакат мудофаа вазирлари кузатди

2 / 10

"Қалқон-2023" махсус-тактик ўқувларини кузатиш

3 / 10

Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмалари сохта душманни разведка қилиш вауни йўқ қилиш бўйича қўшма машғулотлар ўтказди.

4 / 10

Ўқув режасига мувофиқ ҳарбий хизматчилар чегара қўшинларининг тезкор куч вавоситалари билан ҳамкорликда шартли душманни яксон этиш бўйича ҳаракатлари бошланди.

5 / 10

Дастлаб махсус бўлинмалар учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда разведка-қидирув ҳаракатларини олиб бориб, душман йўналишини аниқлади.

6 / 10

Шартли душман жойлашган ҳудуд миномётлар ёрдамида ўққа тутилди

7 / 10

Белгиланган вазифани бажариш чоғида оловли қўллаб-қувватлов гуруҳига енгил зирҳланган автомобиллар, жанговар вертолётлар ҳамроҳлик қилди вашартли душман батамом йўқ қилинди.

8 / 10

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари қўшма машғулотлари

9 / 10

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари қўшма машғулотлари

10 / 10

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари қўшма машғулотлари