“KazanForum”да карнай садолари янгради — видео

Форум доирасидаги кўргазмада Марказий Осиё мамлакатлари ва Эронда машҳур бўлган пуфлаб чалинадиган чолғу асбоби намойиш этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Қозон иқтисодий форумида дунё халқлари чолғу асбобларининг ноодатий кўргазмаси ташкил этилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Миллий чолғу асбоблари кўргазмаси ўтовни ичида ташкил этилди. У ерда чолғу асбобларидан доира ва карнай бор.
Эслатиб ўтамиз, Қозон шаҳрида “Россия – Ислом олами: KazanForum” халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Унда 85 давлат вакиллари иштирок этмоқда. Мутахассислар асосий эътиборни молия, бизнес имкониятлари, технология, инновациялар, сармоя, саноат, логистика, тиббиёт, спорт соҳаларига қаратмоқда.
Форум ўз ишини 20 май кунига қадар олиб боради.