"Patriot" "Ханжар"ни уриб туширишга уриниб, 32 та ракетасини йўқотди - ОАВ

“Patriot” ҳаво мудофаа тизими Киев осмонида “Ханжар”ни уриб туширишга уриниб, 32 та ракетасини йўқотди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Американинг “Patriot” ҳаво мудофаа тизими Россиянинг “Ханжар” ("Кинжал") гипертовушли ракетасини уриб туширмоқчи бўлганида барча 32 та ракетасини йўқотди. Бу ҳақда "Military Watch Magazine" нашри маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.

“Ханжар" баллистик ракеталарини нишонга олган 32 та "Patriot" ракетаси муваффақиятсизликка учради. Уларни ишга туширишнинг умумий қиймати 96 миллион долларга тушди”, - деб ёзади нашр.

Америка ҳаво мудофаа тизимлари Украина пойтахтини муҳим инфратузилмага Россиянинг йирик зарбаларидан ҳимоя қилиш учун қолдирилди, чунки уларнинг ҳаракатчанлик даражаси С-300 тизимининг совет версияларидан ҳам пастроқ.
Бу "Patriot" иншоотларини қўшинларни қоплаш учун фронтга яқинлаштиришга имкон бермади, деб ёзади нашр.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Кинжал” билан Киевдаги “Patriot” яксон қилинди – Россия Мудофаа вазирлиги