ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Россия қўшинлари “Ханжар” ("Кинжал") гипертовушли ракета тизимидан фойдаланган ҳолда кўп функцияли радар станциясини (РЛС) ва “Patriot” ҳаво мудофаа тизимининг 5 та учириш мосламасини йўқ қилди, деб хабар қилди РФ Мудофаа вазирлиги.
“Ишончли маълумотларга кўра, 16 май куни “Ханжар” гипертовушли ракеталари билан берилган зарбаларнатижасида Киев шаҳридаги кўп функцияли радиолокацион станцияси, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган “Patriot” зенит-ракета мажмуасининг 5 та учириш мосламаси бутунлай вайрон қилинган”, — дейилган ахборотда.
Сешанба куни Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари бўлинмалари жойлаштириладиган пунктларга, шунингдек, Ғарб давлатларидан келтирилган ўқ-дорилар, қурол-яроғ ва жиҳозлар сақланадиган жойларга зарба берилганини эълон қилди. Хусусан, Киевдаги АҚШнинг “Patriot” зенит мажмуасини уриб туширишга муваффақ бўлган “Ханжар” гипертовушли ракетаси ҳақида сўз юритилди. Кейинроқ РИА Новости манбасининг аниқлик киритишича, снаряд МиГ-31К қирувчиси томонидан учирилган.
Шу куни Интернетда Украина пойтахтидан ракета зарбасини қайтаришга уринаётган "Patriot"ларнинг иши акс этган видеолар тарқалди. Шу билан бирга, алоҳида кадрларда Америка ҳаво мудофааси тизимларининг жойлашуви ҳудудида кучли портлаш содир бўлгани кўрсатилган.