Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина ОАВлари Одессада кучли портлашлар ҳақида хабар бермоқда — видео

Украина ОАВлари: ҳаво ҳужуми огоҳлантириши вақтида Одессада портлашлар содир бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Украинанинг Одесса вилоятида портлашлар содир бўлди, деб ёзди Украина маҳаллий нашри.
“Одессада портлашлар эшитилди”, — деб хабар қилди ОАВ ўз мухбирларига таяниб.
Бугун эрта тонгда Харков ва Херсон вилоятларининг Одесса, Николай ва Киев назоратидаги қисмларида ҳаво огоҳлантириши эълон қилинганди.
10 октябрдан бошлаб Россия армияси бутун Украина бўйлаб энергетика, мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа объектларига ракета зарбаларини бермоқда.
Владимир Путин таъкидлаганидек, биринчи ҳужум Киев режими томонидан Қрим кўпригида уюштирилган терактга жавоб бўлган. Ўшандан бери Украина ҳудудларида ҳар куни, баъзан бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилинмоқда.