ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Татаристонда ўтказилаётган “Россия-Ислом дунёси: KazanForum” ХIV халқаро иқтисодий форумида 100 га яқин шартнома имзоланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Россия Бош Вазир ўринбосари Марат Хуснуллин маълум қилди.
Бўлажак “KazanForum”да транспорт инфратузилмаси соҳасида бир қатор шартномалар имзолаши режалаштирилган. Кун тартибидан “Шимол-Жануб” халқаро транспорт коридорини ривожлантириш, шунингдек, темир йўл қурилиши режаларини синхронлаштириш масалалари ўрин олган.
“Яна бир истиқболли йўналиш – ҳалол қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россиядан экспорт қилишдир. Умуман олганда, форумнинг ишбилармонлик дастури доирасида 100 га яқин шартнома имзоланиши режалаштирилган”, дейди Марат Хуснуллин.
Эслатиб ўтамиз, Татаристон пойтахтида “Россия-Ислом дунёси: KazanForum” ХIV халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Форум 200 га яқин тадбирларни, хусусан, стратегик сессиялар, конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқаларни ўз ичига олади.