ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Россия дўст ислом мамлакатлари мураккаб шароитларда ўзларини ишончли шериклар сифатида намоён этаётганларини жуда қадрлайди. Бу ҳақда Россия Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко “Россия – Ислом дунёси: KazanForum” XIV халқаро иқтисодий форуми қатнашчиларига йўллаган видео мурожаатида маълум қилди.
“Янги кўп қутбли дунё тузилиши шаклланишининг мураккаб шароитларида дўст ислом мамлакатлари ўзларини Россиянинг ишончли шериклари сифатида намойиш этишмоқда. Биз буни жуда қадрлаймиз. Россия ва мусулмон давлатларини, Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларини халқаро ишлардаги очиқ ва тўғри позиция, халқаро ҳуқуқнинг ҳарфи ва руҳига содиқлик, дунёни адолатли кўриш иштиёқи бирлаштиради”, - деди Матвиенко.
Унинг фикрича, дунё иқтисодий муносабатларнинг янги тизими анъанавий қадриятларни инобатга олиб, ҳақиқий шерикчилик, давлатларнинг цивилизация асосларини ҳурмат қилиш тамойилларида барпо қилиши лозим.
“Анъанавий қадриятлар – бу иқтисодий, технологик, саноат ютуқларини инсон ва инсониятнинг фаровонлиги учун ҳақиқий тараққиёт йўлига йўналтиришга имкон берувчи база”, - деди Федерация кенгаши раиси.
Матвиенко форум нуфузли майдонга айланганини таъкидлади. Форум 2023 йилда Россия президенти Владимир Путин қарори билан янги мақом олган – федерал даражасидаги халқаро иқтисодий тадбир. Сиёсатчи форумнинг бу мақомни оқлаш, янги сифатли даражага чиқиш ва янада муваффақиятли бўлиш учун барча асослари мавжуд деб ҳисоблайди.
“Россия ислом дунёси билан ҳамкорлик қилишда беқиёс тажрибага эга. Мамлакат ҳамда бизни умумий тарих бирлаштирувчи кўплаб МДҲ мамлакатлари аҳолисининг катта қисми азалдан исломга эътиқод қилиб келади”, - деди у.