ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. БМТ, Россия ва Туркия иштирокида имзоланган Украина донини экспорт қилиш бўйича келишув ҳеч қандай ўзгаришсиз 17 июлгача узайтирилди. Бу ҳақида Россия ТИВ хабар қилди.
Вазирликнинг қайд этишича, келишувларни амалга ошириш бўйича фундаментал баҳолар ўзгаришсиз қолмоқда: Россия-БМТ меморандуми бўйича ҳеч қандай олдинги силжиш йўқ, ғалланинг катта қисми Европа бозорларига кетмоқда, Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш эса тўсиб қўйилган.
"Толятти-Одесса аммиак қувури бўйича аммиак этказиб беришни қайта тиклаш, Росселхозбанкни SWIFTга қайта улаш бўйича ҳам ҳеч қандай олдинга силжиш йўқ. Бу талаблар бажарилмаса, Қора денгиз ташаббусини кенгайтириш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас ва келишувнинг ўзи 17 июлдан кейин бекор қилинади", - деди Россия ТИВ раҳбари.
Лавров ғалла бўйича келишувнинг узайтирилишига изоҳ берар экан, бугун белгиланган икки ой ҳал қилувчи муддат бўлишини айтди. Ушбу давр ичида пакет келишувлар амалга оширилмаса шартнома тўхтатилади.
Вазирнинг сўзларига кўра, юқорида қайд этилган муаммолардан ташқари ️Россияга ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқишда қатор тўсиқлар қўйилмоқда. Жумладан – Россия кемалари суғуртаси, кемаларнинг портларга киришига қўйилган тақиқлар.
Эслатиб ўтамиз, БМТ ташаббуси билан Россия томонидан имзоланган "дон шартномаси" Украина ғалла ва дон маҳсулотларини дунёнинг энг камбағал мамлакатларига, биринчи навбатда Африка давлатларига етказиб беришни назарда тутган эди. Лекин қоғозлар имзоланганидан сўнг Украина донининг деярли барчаси Европанинг ривожланган давлатлари томон йўл олди.