Ўзбекистон “KazanForum”нинг энг йирик иштирокчиларидан бирига айланди — видео

Халқаро форумда 100 дан ортиқ иштирокчидан иборат энг йирик делегациялар Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Эрон, Малайзия ва Туркиядан вакиллар иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон “Россия-Ислом дунёси: KazanForum” ХIV халқаро иқтисодий форумининг энг йирик иштирокчиларидан бирига айланди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Татаристон пойтахтида “Россия-Ислом дунёси: KazanForum” ХIV халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.
Унда 100 дан ортиқ иштирокчидан иборат энг йирик делегациялар Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Эрон, Малайзия ва Туркиядан келиши кутилмоқда.
Монтаж стенда Узбекистана на выставке Международного экономического форума "Россия - Исламский мир: KazanForum".
Россиянинг таъсис субъектлари орасида энг катта делегациялар Москва, Санкт-Петербург, Бошқирдистон Республикаси, Мордовия Республикаси, Чеченистон Республикаси, Самара ва Оренбург вилоятлари ва Перм ўлкасидан иборат.
Форумда иштирок этиш учун Россия Федерациясининг 85 мамлакати ва 84 та ҳудудидан 7210 киши рўйхатдан ўтган.
"KazanForum" 200 га яқин тадбирларни, хусусан, стратегик сессиялар, конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Гости XIV Международного экономического форума "Россия - Исламский мир: KazanForum".
Тадбирларда Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ёш тадбиркорлари иштирокида форум, "RUSSIA HALAL EXPO" 2023 халқаро кўргазмаси, шунингдек, фан ва олий таълим соҳасида ҳамкорлик, шариат меъёрларига мувофиқ гўзаллик ва саломатлик каби малалалар кўриб чиқилади.

Форум дастуридан Россия ва Ўзбекистон Савдо-саноат палаталари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ривожи, Ўзбекистонда мавжуд замонавий савдо форматлари каби масалаларни кўриб чиқиш ҳам жой олган.

Форум 20 майга қадар давом этади.
Маълумот учун, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш 2022 йил охирида 9,3 миллиард долларни ташкил қилиб, рекорд даражага етди. Шу билан бирга, Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо шеригига айланди.
Бугунги кунга қадар республикада Россия капитали иштирокидаги 3000 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Мамлакатда 20 дан ортиқ эркин иқтисодий зоналар очилиб, уларда ўз резидентларига солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялари, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун барча зарур инфратузилма яратилган.