Футбол бўйича жаҳон чемпионати – 2026

ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати логотипини тақдим этди — фото

ФИФА ЖЧ-2026 логотипи тақдимотини ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2026 йилги жаҳон чемпионати логотипи тақдимотини ўтказди, деб хабар беради ташкилот сайти.
Турнир логотипида илк бор жаҳон кубогининг ҳақиқий тасвири, шунингдек, чемпионат ўтказилган йил акс эттирилади.
Кейинроқ танловга мезбонлик қиладиган шаҳарларнинг 16 та логотипи тақдим этилади.
Тадбир Лос-Анжелесдаги Гриффит обсерваториясида ФИФА президенти Жанни Инфантино, Бразилия терма жамоасида икки карра жаҳон чемпиони Роналду, Мексика терма жамоаси собиқ дарвозабони Хорхе Кампос, Канада собиқ дарвозабони Крейг Форрест, АҚШ терма жамоа таркибида икки карра жаҳон чемпиони бўлган Карли Ллойд.
иштирокида бўлиб ўтди.
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати мусобақасига бирданига учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
Мусобақада илк бор 48 та жамоа иштирок этади.