Америкалик инвестор Европа Иттифоқи барбод бўлиши мумкинлигини истисно қилмади

Инвесторнинг таъкидлашича, Буюк Британия ЕИ таркибидан чиқиб бўлган ва “бошқа сиёсатчилар бу ҳақда оғиз оча бошлашган”.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Таниқли америкалик инвестор Жим Рожерс Европа Иттифоқи (ЕИ) сиёсий иттифоқ сифатида қулаши мумкин деб ҳисоблайди ва аллақачон евпопаликлар муаммоларга дуч келишаётганини таъкидлади. Бу ҳақда у РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Бунга ўхшаш бирор бир сиёсий иттифоқ бутун ўз тарихи давомида омон қолмаган, бу сиёсий иттифоқнинг эса муаммолари кузатилмоқда”, - дея жавоб берди Рожерс ЕИ сиёсий иттифоқ сифатида омон қоладими деган саволга.
Инвесторнинг таъкидлашича, Буюк Британия ЕИ таркибидан чиқиб бўлган ва “бошқа сиёсатчилар бу ҳақда оғиз оча бошлашган”. У агар дунёда жиддий иқтисодий муаммолар бошланса, бу фақат ЕИ мамлакатларига қўшимча босим туғдиради ва бошқа давлатлар тарк этишни бошлашади деб ҳисоблайди.
Эксперт Европа ҳалокатга учраши мумкин деб ҳисоблашини қўшимча қилди, чунки минтақа энергетика ва озиқ-овқатдан маҳрум бўлади.
“Биласизки, озиқ-овқат ва энергетика билан муаммолари бор мамлакатларнинг сиёсий хусусиятдаги муаммолари бошланади. Ва бу турли муаммоларни келтириб чиқаради”, - деди Рожерс ва Украинага ёрдам етказиб бериш ҳам роль ўйнашини қўшимча қилди.
Инвесторнинг фикрига кўра, айрим Европа мамлакатлари ҳозир ўзларининг АҚШга бўлган қарамликларини қайта кўриб чиқишмоқда.