Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этади.
Давлат раҳбари йиғилишда нутқ сўзлаши, тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.