Саидов Москвага ташриф буюради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири 21-22 май кунлари амалий ташриф билан Москвада бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 21-22 май кунлари Москвага ташриф буюради. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Захарованинг сўзларига кўра, Москвада Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Сергей Лавровнинг музокаралари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Самарқандда Саидов ва Лавровнинг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтган эди. Учрашув МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида бўлиб ўтганди.