Аёллар халати. Миллий устки кийим, узун енгли парча, бироз жиҳозланган, пастга қараб кенгаяди. У пахта момиғига юпқа қилиб тикилган. Зарлар ва ранглар билан безатилган, нақшинкор. Халатнинг тикувдаги бичими қадимий хоразм услубда бўлганлиги учун ноёб саналади.
Аёллар халати. Хива, 1960 ва 1970 йиллар. Ўзбекистон амалий санъат музейида сақланади.
Икки туя. Мато, мойбўёқ. Асар ҳажми 81 х 100 см.
Рассом Базарбай Серекеев томонидан 1990 йилда яратилган картина.
Ҳозирда И.В.Савиский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида сақланади. Асар мутахассислар томонидан ижобий баҳоланган. Картинада эркак туяни тепадан сув ичаётгани ва урғоч туяни пастки қисмдан сув ичаётган тасвирини кўриш мумкин.
“Юрмадўзи” аёллар дўпписи. 1960 йилда Тошкентда яратилган. Дўппи квадрат шаклида бўлиб, ипак матодан қўл меҳнатида яратилган. Ҳозирда Ўзбекистон амалий санъат музейида сақланади. Туркий халқлардан асосан ўзбек ва тожик қизлари фойдаланган. Мураккаб қўл меҳнати ва ўзига хос услубда яратилгани учун ноёб саналади.
Амир Темур портрети. Ўзбекистон халқ рассоми Малик Набиев томонидан 1994 йилда яратилган. Картинада Соҳибқирон Амир Темур тахтда ўтирган ҳолатда тасвирланган. Ҳозирда Темурийлар тарихи давлат музейида сақланади. Амир Темур қиёфаси ва савлатини ёрқин ва ўзига хос тарзда ифодалаган.
Қуш шаклидаги офтоба. (Муаллифи номаълум) Металл буюмдан ясалган экспонат. Ҳажми 33х40 см. Ҳозирда Ўзбекистон амалий санъат музейида сақланади. Ноёб услубда ясалганлиги учун антиқа экспонат сифатида сақланади
Ғилдиракли натюрморт. Картина, Сапо Дўсчанов 1987 йил. Картинада хўжаликда ишлатиладиган араванинг ғилдираги тасвирланган.
Ҳозирда “Ичан қалъа” музей қўриқхонасида сақланади.
Раққос бола портрети
Абдулҳақ Абдуллаев 1964 йил. Картинада миллий либосдаги раққос бола тасвирланган.
Ҳозирда Ўзбекистон замонавий саньати музейида сақланади.
Дуторчи қиз. Картина, 138,5х170 см.
Павел Беньков 1947 йил. Картинада дутор ушлаб ўтирган қиз тасвирланган.
Ҳозирда Ўзбекистон давлат санъат музейи фондида сақланади.
"Ўзбекистон неъматлари" натюрморт. Рубин Илья, 1979 йил.
Картинада ҳўл мева, полиз экинлари, нон ва бошқалар тасвирланган.
Ҳозирда Ўзбекистон замонавий саньати музейида сақланади.
Арба. Мато, мойбўёқ. Асар ҳажми 75,5 х 114 cм.
Авангард услубида, геометрик композиция тасвирланган. Александр Волков 1924 йил.
Ҳозирда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат Санъат музейида сақланади.
Худойберган Девонов - портрет.
Эркабой Машарипов томонидан 1984-85 йилларда яратилган.
Картинада ўзбек операторлик мактаби асосчиси Худойберган Девонов тасвирланган.
Ҳозирда Ўзбекистон замонавий саньати музейида сақланади.