17 май куни Латвияда Европа Иттифоқи санкцияларини бузишда айбланаётган журналист Андрей Солопенконинг ишини кўриб чиқиш бошланди. Бироқ ишни судда кўриб чиқиш кузга қолдирилди. Журналист мажлисни очиқ тарз ўтказишни талаб қилди, судья эса қўшимча маълумот олиш учун сўров юборишга қарор қилди.
Солопенкони қатор бошқа русийзабон журналистлар каби Латвия Жиноят кодексининг 84 моддаси – санкциялар режимини бузганликда айблашмоқда.
Прокуратура ҳисоблайдики, Солопенко Baltnews ва Sputnik порталларининг штатдан ташқари ходими бўлган пайтида нафақат улар учун мақола ёзган, балки бу билан юқорида иккита портал таркибига кирувчи “Россия сегодня” ХАА бош директори Дмитрий Киселёвга “хўжалик манбаларини” етказган.
Солопенко ўзини айбсиз деб ҳисоблайди ва унинг иши русийзабон журналистларга босим ўтказиш ва сўз эркинлигини бузишдир.
“Мен судда ўзимнинг ҳақлигимни исботлайман ва умид қиламанки, суд мантиқ ва дадилларга таянади”, - деди судга келган журналист.