Ғарб Россиянинг ЕОИИ ва МДҲ бўйича иттифоқчиларига босим ўтказяпти – Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Ғарб Россия иттифоқчилари икки ўт орасида қолдираётган ва уларга босим ўтказаётганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ғарб Россиянинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бўйича иттифоқчиларига “олтин тоғларни” ваъда қилиб, сурбетларча уларга босим ўтказмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Ҳаракатларга таянган кўплаб фактлар, бизнинг яқин иттифочиларимиз, стратегик шерикларимизнинг баёнотлари уларни, юмшоқ қилиб айтганда, жуда ноқулай вазиятга қўйишаётганини айтмоқда”, - деди Лавров “Царьград” телеканалига берган интервьюсида.
Шу билан бирга, иттифоқчилар иқтисодий зарар келтириб чиқариши мумкин бўлган бирор бир ишга қўл урмасликка ҳаракат қилишмоқда.
“Улар икки ўт орасида қолишмоқда. Иқтисодий алоқаларнинг асосий улуши Россия Федерацияси, ЕОИИ, МДҲга тўғри келади. Бироқ Ғарбнинг Марказий Осиё иқтисодиётидаги улуши ўсиб бормоқда. Ғарб қатъий тартиб ва сурбетларча уларга “олтин тоғларни” ваъда қилиб, улардан унинг манфаатига зид келувчи ҳаракатларни қилмасликни талаб қилмоқда. Гарчи аслида бу фақат ички ишларга аралашиш бўлса ҳам”, - деди Россия ТИВ раҳбари.
Лавровнинг таъкидлашича, Ғарб параллел равишда бу мамлакатларда аввало АҚШ, Британия, Европа Иттифоқи бюджетидан молиялаштирилувчи нодавлат тижорат ташкилотлари сонини кўпайтирмоқда.
Бундай ташкилотлар қатор постсовет мамлакатларида “ўзларини тобора эркин ҳис қилмоқда ва ҳатто мусиқага буюртма беришга уринмоқда”.
“Бироқ шу билан бирга ишончим комилки, бу мамлакатлар Россия Федерацияси билан бирдам. Улар ҳақиқатдан бизнинг иттифоқчиларимиздир. 2023 йил 9 майдаги Ғалаба куни буни тасдиқлайди”, - деди дипломат.