Америкалик офицер Зеленскийнинг "энг кучли орзуси"ни пучга чиқарди

Офицер Дэниел Дэвис: Украина Қуролли кучлари, ҳатто назарий жиҳатдан ҳам, Россияни ўз позицияларидан сиқиб чиқара олмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Украина кучлари Зеленскийнинг дадил баёнотларига қарамай, рус қўшинларини ўз позицияларидан сиқиб чиқариш ҳолатида эмас. Бу ҳақда АҚШ армияси подполковниги Дэниел Дэвис маълум қилди, дея ёзмоқда РИА Новости.
Зеленскийнинг Россия томонидан озод қилинган ҳудудларни Киев ҳукмронлигига қайтариш ҳақидаги “энг катта орзуси” амалга ошиши мумкинми, деган саволга Дэвис бунинг учун назарий имкониятни ҳам кўрмаётганини айтди.

"Ҳар қандай амалий ўлчовда, ҳозирги Россия каби, бундай катта жанговар кучни яратиш ва мустаҳкамланган ва жиҳозланган душманни қувиб чиқариш учун зарур бўлган фундаментал асослар мавжуд эмас. Бу мутлақо нореал жанговар нишон”, - деди Дэвис.

Подполковник, шунингдек, Зеленский Ғарб ҳамкорлари ва ўз ҳарбийларининг ишонч қолдиқларини сақлаб қолиш учун Украина Қуролли кучларини ҳужумга уринишини таъкидлади.
“У деярли ҳар куни Россияни қандай қилиб сиқиб чиқариши ҳақида гапирди ва агар у ҳужумга ўтмаса ва фақат ҳимояда қолса, унга ишонч йўқолади. Шунинг учун у буни қилишга уриниб кўриши мумкин деб ўйлайман, аммо натижаси шундаки, у бу вазифани бажариш ва муваффақиятга эришиш учун куч, жанговар куч ва билимга эга эмас. Ўйлайманки, бу билан у ҳозиргидан ҳам ёмонроқ ҳолатда бўлади”, дея хулоса қилди у.