Лавров Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлигини юқори баҳолади

Россия ташқи ишлар вазири мамлакат субъектлари раҳбарлари кенгаши мажлисида Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликка алоҳида тўхталди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Федерацияси субъектлари раҳбарлари кенгаши мажлисини ўтказди.
Минтақалар ва уларнинг Марказий Осиёдаги шериклари ўртасида савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш кун тартибининг асосий масаласи бўлди.
“Бизнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон билан муносабатларимиз тенглик, ўзаро ҳурмат, дўстлик ва яхши қўшничилик тамойиллари асосида иттифоқчилик, стратегик шериклик руҳида йўлга қўйилмоқда”, - деди Лавров.
Лавров, шунингдек, сиёсий мулоқот фаол инвестиция ҳамкорлигини ривожлантиришга ёрдам беришини ва товар айланмасининг барқарор ўсишини таъминлайдиган масалаларни ҳал қилишга ёрдам беришини таъкидлади.
Шу билан бирга, вазир ўтган давр мобайнида МДҲ давлатлари, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Туркия ва Араб мамлакатлари билан ўзаро алоқалар даражаси сезиларли даражада ошганини қўшимча қилди. У муниципалитетлар ўртасидаги алоқаларнинг сезиларли даражада фаоллашганини таъкидлади.
Ғарб ва Россиянинг Марказий Осиёга муносабати тубдан фарқ қилади — Галузин