Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Кинжал” билан Киевдаги “Patriot” яксон қилинди – Россия Мудофаа вазирлиги

“Кинжал” гипертовушли аэробаллистик ракеталарига эга бўлган Россиянинг энг янги ва илғор қуроллардан биридир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Россия Қуролли кучлари “Кинжал” гипертовушли ракета зарбаси билан Киевдаги Американинг “Patriot” зенит-ракета комплексини яксон қилишди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-лейтенант Игорь Конашенков маълум қилди.
“Кинжал” гипертовушли ракета комплексининг юқори аниқликдаги зарбаси билан Киев шаҳридаги АҚШда ишлаб чиқарилган “Patriot” зенит-ракета комплекси яксон қилинди”, - деди у.
“Кинжал” гипертовушли аэробаллистик ракеталарига эга бўлган Россиянинг энг янги ва илғор қуроллардан биридир. Ракета ер ва денгиздаги нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.