Фарғоналик ўқитувчи қандай қилиб ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди — видео

Ўзбекистонлик мусиқа ўқитувчиси бутун дунёга машҳур бўлди. Унинг видеолари миллион марталаб кўрилмоқда ва минглаб изоҳлар тўпламоқда.
Sputnik
Фарғоналик хонанда Аъзамжон Муллажоновнинг (azzamchik coca boyz) қўшиғи 15 миллион мартадан зиёд кўрилди ва уни ҳақиқий юлдузга айлантирди.
Қўшиқчи Sputnik нашрига берган интервьюсида тўсатдан келган шон-шуҳратни йўқотишдан қўрқиш ёки қўрқмаслиги, ҳаётда қандай инсонлиги ҳақида сўзлаб берди.