Ғазначилик котиби АҚШда дефолт бўлиш санасини айтди

АҚШ молия вазири Жанет Йеллен АҚШнинг дефолт санаси яқинлигини айтиб давлат қарзи чегарасини оширишга даъват қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. АҚШ молия вазири Жанет Йеллен эҳтимолий дефолт санаси 1 июнга бўлиши мумкинлигини тасдиқлади ва Конгрессдан давлат қарзи чегарасини зудлик билан оширишга чақирди. Бу ҳақда вазирнинг қонунчиларга йўллаган мактубида айтилади.

“Ғазначилик департаменти, эҳтимол, июнь ойи бошида ва потенциал сана 1 июнда, ҳукумат барча мажбуриятларини бажара олмайди”, - дея огоҳлантирди Йеллен.

Унинг фикрича, АҚШнинг кредитга лаёқатлилигини давлат қарзи чегарасини дарҳол ошириш орқали ҳимоя қилиш мумкин.
АҚШ Ғазначилиги январь ойида Конгрессни миллий қарз 31,381 трлн долларлик чегарага эришиши муносабати билан "фавқулодда чоралар" бошлангани ҳақида хабар берган эди. Оқ уй қонунчилардан уни сўзсиз кўтаришни сўрамоқда, республикачи мухолифат назоратидаги Вакиллар палатаси эса бунинг ўрнига харажатларни қисқартиришни талаб қилмоқда.
Айни пайтда, Йеллен давлат қарзи бўйича қарор қабул қилмасдан туриб, ҳукумат 1 июнга қадар барча мажбуриятларини бажаришда давом эта олмаслигини аллақачон таъкидлаган.
Маълумот учун, 2022 йил 4 октябрда Американинг ялпи давлат қарзи биринчи марта 31 триллион доллардан ошиб, 31,12 триллион долларни ташкил қилди. Қарзининг ЯИМга нисбати 133,7%ни ташкил қилди. Бу Иккинчи жаҳон уруши йилларидан сўнг қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Бунга қадар АҚШ давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга энг юқори нисбати 1946 йилда қайд этилган эди. Ўшанда бу кўрсаткич ЯИМнинг 121,2 %ни ташкил қилган. Кейинчалик 1940-1980 йилларда АҚШда иқтисодий ўсиш динамикаси юқори бўлгани сабабли ушбу нисбатини 33-36% даражасига туширишга имкон бўлган.