Туркияда сайловлар бўлиб ўтган кеча - фото

Туркияда бўлиб ўтган президент сайловида номзодларнинг ҳеч бири етарлича овозни олмади. Шу сабаб мамлакат сайловнинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўрмоқда.
Sputnik
1 / 10

Туркияда бўлиб ўтган президент сайловида номзодларнинг ҳеч бири сайловчиларнинг 50 фоиздан юқори овозини олмади.

2 / 10

Амалдаги давлат раҳбари Режеп Таййип Эрдоған сайловчиларнинг 49,51 фоиз, мухолифат етакчиси Кемал Қиличдарўғли 44,88 фоиз, “Ata” сиёсий блоки вакили Синан Оған 5,7 фоиз овозини олган.

3 / 10

Президент сайловининг иккинчи босқичи якшанба, 28 май куни бўлиб ўтади.

4 / 10

Туркия президенти сайловининг иккинчи босқичида Эрдоған ва Қиличдарўғли давлат раҳбари курсиси учун кураш олиб боради

5 / 10

Эрдоған рафиқаси билан митингга йиғилган тарафдорларини қутламоқда.

6 / 10

Мухолифат етакчиси Кемал Қиличдарўғли

7 / 10

Сайлов кечасида кўчага чиққан аҳоли.

8 / 10

Қиличдарўғли тарафдорлари

9 / 10

Эрдоған сурати туширилган автомобиль

10 / 10

Эрдоған тарафдорлари