Туркияда бюллетенларнинг 100 фоизи ҳисоблаб чиқилди. Натижа қандай?

Ражаб Тойиб Эрдоған 49,24 фоиз, унинг рақиби Кемал Қиличдорўғли 45,06 фоиз овоз олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Туркиядаги президентлик сайловларида барча бюллетенларни ҳисоблаш натижаларига кўра, амалдаги президент Ражаб Тойиб Эрдоған 49,24 фоиз, унинг рақиби Кемал Қиличдорўғли 45,06 фоиз овоз олди.
Синан Ўған 5,28% овоз билан учинчи ўринда.
Ҳеч бир номзод 50 фоиз овоз ололмагани боис, ғолиб 28 май куни бўлиб ўтадиган иккинчи турда аниқланади.
Сайлов комиссияси 53,9 миллион овоздан 1,21 миллиондан ортиқ овозни ҳақиқий эмас деб топди.
Туркияда президентлик сайловларининг биринчи босқичи 14 май куни бўлиб ўтди. Президентликка учта даъвогар бор: амалдаги президент 69 ёшли Ражаб Тойиб Эрдоған (“Адолат ва тараққиёт партияси”), олтита мухолифат партиясидан ягона номзод 74 ёшли Кемал Қиличдорўғли (“Республика халқ партияси”) ва “Ata” альянсидан 55 ёшли Синан Ўған. Тўртинчи номзод, “Memleket” партияси етакчиси Муҳаррем Инже сайловга уч кун қолганда номзодликдан воз кечганини маълум қилди.