Туркияда бюллетенларнинг 99,9 фоизи ҳисоблаб чиқилди. Ким етакчилик қилмоқда?

Ражаб Тойиб Эрдоған бюллетенларнинг 99,9 фоизи ҳисоблаб чиқилгач, 49,34 фоиз овоз олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловида амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдоған бюллетенларнинг 99,9 фоизи ҳисоблаб чиқилгач, 49,34 фоиз овоз олди. Бу ҳақда TRT Haber маълум қилди.
Унинг рақиби Кемал Қиличдорўғли учун берилган овозлар сони 45 фоизга етди.
Агар номзодлардан ҳеч бири 50 фоиз овоз ололмаса, овоз беришнинг иккинчи босқичи 28 май куни бўлиб ўтади.
Президентликка учта даъвогар бор: амалдаги президент 69 ёшли Ражаб Тойиб Эрдоған (“Адолат ва тараққиёт партияси”), олтита мухолифат партиясидан ягона номзод 74 ёшли Кемал Қиличдорўғли (“Республика халқ партияси”) ва “Ata” альянсидан 55 ёшли Синан Ўған. Тўртинчи номзод, “Memleket” партияси етакчиси Муҳаррем Инже сайловга уч кун қолганда номзодликдан воз кечганини маълум қилди.
Сайловнинг якуний натижалари 19 май куни эълон қилиниши кутилмоқда.