Таиландда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари 5 та медаль қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. 4-13 май кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида муайтай бўйича катталар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Сборная нашей страны приняла участие в чемпионате мира по майтаю среди взрослых в Бангкоке
54 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳусанов Зубайр олтин медалга эга чиқди.
51 кг вазн тоифасида қатнашган Собиров Далер ва 75 кг вазн тоифасида иштирок этган Ходжаев Рахматжон кумуш медални қўлга киритди. Қахрамонов Акобир (91 кг) ва Тўхтабоев Наимжон (75 кг) бронза медаль билан тақдирланди.