ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Эрталаб Луганскдаги автовокзал ҳудудида иккита портлаш рўй берди. Бу ҳақда Луганск халқ республикасининг Москвадаги собиқ элчиси Родион Мирошник маълум қилди.
РИА Новости мухбирининг хабар қилишича, зарба собиқ авиация билим юрти ҳудудига берилган. Унинг ёнида кўплаб турар уй жойлар ва мактаб бор. Ҳозир у ерда тегишли орган ходимлари иш олиб бормоқда. Портлаш жойида чет элда ишлаб чиқарилган ракета парчалари топилган.
ЛХР раҳбари вазифасини бажарувчи Леонид Пасечникнинг кейинроқ маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, ракета зарбаси оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
12 май куни Украина ҳарбийлари Луганскка иккита қанотли ракеталар билан зарба беришди. Бунинг натижасида олти нафар бола жабрланди. Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган марказидаги ЛХР ваколатхонасининг маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари “Storm Shadow” қанотли ракеталарни қўллаган. Лондон куни кеча Киевга бундай ракеталарни берганини маълум қилганди.
13 май куни Украина армияси “Storm Shadow” ракетаси билан Луганскнинг Юбилейний посёлкасига зарба берди. Бунинг оқибатида икки нафар тинч аҳоли яраланди. Шунингдек, 7 та кўп квартирали уй, 25 та гараж, 15 та енгил автомобиль ва 1 та электр энергиясини узатиш линиясига зарар етказилди.