Луганск марказида портлаш оқибатида етти киши жабрланди

Портлаш давлат телерадиокомпанияси биноси яқинида жойлашган Демехин кўчасидаги барбершопда рўй берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Луганск марказидаги портлаш оқибатида етти киши жароҳат олди. Бу ҳақда Луганск халқ республикаси (ЛХР) раҳбари вазифасини бажарувчи Леонид Пасечник маълум қилди.
“Барча ярадорлар республиканинг даволаш муассасаларига ётқизилди. Тўрт эркак оғир аҳволда, улар орасида 17 ёшли йигит ҳамда ЛХР ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Игорь Корнет бор”, - дея ёзди Пасечник ўзининг Telegram-каналида.
Унинг қўшимча қилишича, тиббиёт ходимлари жабрланганлар ҳаётини қутқариш учун курашишмоқда.
Портлаш давлат телерадиокомпанияси биноси яқинида ва Ҳукумат уйи ва Халқ кенгаши биносидан 500 метр узоқликда жойлашган Демехин кўчасидаги барбершопда рўй берган. ЛХР раҳбари буни портлатиш деб атади. Ҳодиса жойида Россия Тергов қўмитаси ходимлари иш олиб бормоқда.